Владимир Путин Петербург иқтисодий форумида нутқ сўзлади — видео

Президент ўз нутқида Россия иқтисодиёти, жаҳондаги вазият, махсус операция ва Украина инқирозида тўхталиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Петербург халқаро иқтисодий форумининг (ПХИФ) ялпи мажлисида нутқ сўзлайди. Тадбир 7 июнь куни Москва вақти билан соат 14:00 дан кейин бошланади, деб хабар қилди Дмитрий Песков.

Анъанага кўра, Россия президенти ҳар йили форум ялпи мажлисида ўз баёноти билан чиқади. Кейин мунозаралар давом этади. Тадбирни одатда таниқли журналист бошқаради.

Дастлабки маълумотларга кўра, президент ўз нутқида Россия иқтисодиёти, жаҳондаги вазиятга ўз қарашлари, махсус операция ва Украина инқирозига тўхталиб ўтади.
2024 йилги Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ) 5-8 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда.