ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) тўлиқ қўшилишдан қандай фойда олади, деган саволга Россия Ҳалқаро муносабатлар институтининг Марказий Осиё сектори раҳбари Станислав Притчин жавоб берди.
Мутахассис айтишига кўра, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 30 фоизи ЕОИИ давлатларига тўғри келади. Лекин ташкилотга тўлақонли аъзо бўлмагани сабабли Ўзбекистон янги қонунлар қабул қилиш ва бошқарув жараёнларида иштирок эта олмайди.

Иккинчидан, Россияда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳам ЕОИИ давлатларидан келган мигрантларга нисбатан кўпроқ ҳужжат расмийлаштириши керак. Агар мамлакат аъзо бўлса, Россияда ўзбекистонлик мигрантларга бу борада енгилликлар бўлади.
Эксперт фикри билан батафсил видеолавҳамизда танишинг.