Президент РФ В. Путин провел встречи на полях саммита ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2024
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади. Ташриф давомида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш муҳокама қилинади.

Ўзбекистон ЕОИИга тўлиқ қўшилиши афзалликлари – эксперт фикри

Oбуна бўлиш
Sputnik матбуот марказида Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунларига бағишланган видеокўприк бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) тўлиқ қўшилишдан қандай фойда олади, деган саволга Россия Ҳалқаро муносабатлар институтининг Марказий Осиё сектори раҳбари Станислав Притчин жавоб берди.

Мутахассис айтишига кўра, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 30 фоизи ЕОИИ давлатларига тўғри келади. Лекин ташкилотга тўлақонли аъзо бўлмагани сабабли Ўзбекистон янги қонунлар қабул қилиш ва бошқарув жараёнларида иштирок эта олмайди.
Иккинчидан, Россияда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳам ЕОИИ давлатларидан келган мигрантларга нисбатан кўпроқ ҳужжат расмийлаштириши керак. Агар мамлакат аъзо бўлса, Россияда ўзбекистонлик мигрантларга бу борада енгилликлар бўлади.
Эксперт фикри билан батафсил видеолавҳамизда танишинг.
Янгиликлар лентаси
0