Путин: Россия Ўзбекистондан Украина бўйича бетараф ва мувозанатли сиёсати учун миннатдор

Путин жаҳон ахборот агентликлари раҳбарлари билан 2021 йилдан бери илк учрашув ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Россия Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевдан Украина инқирози бўйича бетараф ва мувозанатли давлат сиёсати учун миннатдор. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин жаҳон ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашув чоғида маълум қилди.
Россия президенти Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ) доирасида жаҳон ахборот агентликлари раҳбарлари учрашув ўтказди.
Агентлик раҳбарларининг саволларига жавоб берар экан, у Ўзбекистонга ташрифи чоғида Украина масалалари муҳокама қилингани ҳақида гапирди.

"Биз Украина муаммосини муҳокама қилдик ва президент Мирзиёев, албатта, Украина инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори, Украинада содир бўлаётган воқеалардан Ўзбекистон хавотирлари ҳақида бир неча бор гапирди. Ўзбекистоннинг сиёсати бетараф ва жуда мувозанатли экани учун биз президентдан миннатдормиз", —деди у.

Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил
Путин ва Мирзиёев Украина мавзусини муҳокама қилди — Песков