Ўзбекистонлик ўқувчилар “Ҳамдўстлик болалари” халқаро форумида иштирок этади

Иссиқкўл соҳилида “Ҳамдўстлик болалари” IX халқаро маданий-маърифий форуми бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон мактаб ўқувчилари “Ҳамдўстлик болалари” IX халқаро маданий-маърифий форумида иштирок этади, дея хабар берди "Asia Today".
Қирғизистондаги Иссиқкўл соҳилида 25 июндан 4 июлгача “Ҳамдўстлик болалари” IX халқаро маданий-маърифий форуми бўлиб ўтади.

"Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь ва Россиядан мактаб ўқувчилар иштирок этади", —дейилади хабарда.

Тадбир МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши (парламенти) томонидан ташкил этилмоқда.
Ҳар бир мамлакат делегацияси ўз миллий анъана ва урф-одатларини намойиш этади. Тадбир иштирокчилари кўргазмалар, маҳорат дарслари, спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар, маърифий тренинглар, мусиқа танловлари, бадиий кечалар ва бошқа кўплаб тадбирларни ўтказишади.
Лойиҳанинг асосий мақсади болаларни яхши қўшничилик ва дўстлик руҳида тарбиялашдан иборат.
Биринчи форум 2013 йилда Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида, Иссиқкўл соҳилидаги пансионатда ўтказилган. 2021 йилда эса “Ҳамдўстлик болалари” форуми илк бор Қирғизистондан ташқарида – Санкт-Петербургда, 2023 йилда эса Ўзбекистонда ўтказилган.
МДҲ ёшлари Олий Мажлис Сенатида бўлишди — фото
Ўзбекистон илк бор “Ҳамдўстлик болалари” форумига мезбонлик қилмоқда
Ўзбекистонда "Ҳамдўстлик болалари" форуми қандай ўтди — видео