Ўзбекистон илк бор “Ҳамдўстлик болалари” форумига мезбонлик қилмоқда

© Пресс-служба Сената Олий МажлисаҲамдўстлик болалари” форуми
Ҳамдўстлик болалари” форуми - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2023
Oбуна бўлиш
Танзила Нарбаева: Форумнинг Ўзбекистонда илк бор ўтказилиши, албатта, ўта муҳим халқаро тадбир бўлиб, зиммамизга катта масъулият юклайди.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатларнинг “Ҳамдўстлик болалари” саккизинчи халқаро маданий-маърифий форумига мезбонлик қилмоқда, дея хабар берди Олий Мажлис Сенати.
Форум Тошкент вилоятидаги “Семурғ” соғломлаштириш оромгоҳида бўлиб ўтмоқда. “Ҳамдўстлик болалари: замонлар ва авлодлар ўртасидаги узвий боғлиқлик” шиори остида ўтказилмоқда.
© Пресс-служба Сената Олий МажлисаВ Узбекистане проходит форум "Дети Содружества"
В Узбекистане проходит форум Дети Содружества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2023
Бу йилги форумда Aрманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон томонидан 14-17 ёш доирасидаги 10 нафардан мактаб ўқувчилари ва уларнинг устозлари иштирок этмоқда.
Халқаро форумда 2013-2022 йиллар мобайнида МДҲ давлатларидан жами 800 га яқин мактаб ўқувчилари қатнашган.

“Форумнинг Ўзбекистонда илк бор ўтказилиши, албатта, ўта муҳим халқаро тадбир бўлиб, зиммамизга катта масъулият юклайди. Форум доирасида Ёшлар парламенти аъзолари билан бевосита мулоқотни ҳам режалаштирганмиз. Умид қиламанки, бундай мулоқот янги ташаббус ва лойиҳаларни илгари суриш имконини беради”, - дейилади Танзила Нарбаева томонидан форум иштирокчилари учун йўлланган қутловда.

Шунингдек, иштирокчиларни Беларусь Миллий Мажлиси Кенгаши раиси Н.Кочанова ҳамда МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси бош котиби – Кенгаш котибияти раҳбари Д.Кобицкий ҳам табриклади.
© Пресс-служба Сената Олий МажлисаВ Узбекистане проходит восьмой международный культурно-образовательный форум "Дети Содружества"
В Узбекистане проходит восьмой международный культурно-образовательный форум Дети Содружества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2023
Бу йил илк бор Ўзбекистонда ўтказилаётган форумнинг ҳар бир куни муайян давлатнинг маданияти ва тарихига бағишланади. 29 июнга қадар давом этадиган лойиҳада ёшлар спорт ўйинлари, саёҳатлар, баҳслар, ижодий семинарлар, квестлар, мусиқий флешмобларда иштирок этади.
© Пресс-служба Сената Олий МажлисаВ Узбекистане проходит форум "Дети Содружества"
В Узбекистане проходит форум Дети Содружества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2023
Суҳбат ва мунозаралар давомида болалар ҳуқуқ ва мажбуриятлари, экология, халқаро ҳамкорлик, маданият, туризм каби масалалар муҳокама қилинади.
© Пресс-служба Сената Олий МажлисаВ Узбекистане проходит форум "Дети Содружества"
В Узбекистане проходит форум Дети Содружества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2023
Тадбирнинг биринчи кунида Ўзбекистон делегациясининг тақдимоти ўтказилди. Форум иштирокчилари Олий Мажлис Сенати биносига ташриф буюриб, парламент аъзолари билан учрашишади.
Янгиликлар лентаси
0