Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари ДХРда Уманскоени озод қилди

Мудофаа вазирлиги: Россия ҳарбийлари ДХРда Уманскоени озод қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. “Марказ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари ДХРнинг Уманское қишлоғини ўз назоратига олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Муваффақиятли ҳаракатлар натижасида “Марказ” қўшинлари гуруҳи Донецк Халқ Республикасининг Уманское аҳоли пуктини озод қилди”, — дейилади вазирлик ҳисоботида.
ДХРнинг Новгородское, Евгеновка, Розовка ва Новоселовка биринчи аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли Кучларининг 23, 24-механизациялашган бригадалари ва 109-техник мудофаа бригадаларининг тузилмалари мағлубиятга учради.
Душман 360 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, иккита автомашина, АҚШда ишлаб чиқарилган 155 мм М777 гаубица, 152 мм “Мста-Б” гаубица, учта 122 мм Д-30 гаубица ва иккита МТ-12 “Рапир” танкга қарши қуролини йўқотди.