Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил

"Менга президент юбормоқда" — Путин Ўзбекистон меваларининг таъмини баҳолади

Путин Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирига мазали мевалар учун миннатдорчилик билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан Тошкентда музокаралар олдидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирига мазали мевалар учун алоҳида миннатдорчилик билдирди. Кадрлар якшанба куни "Россия 1" телеканалининг Москва. Кремль. Путин" дастурида намойиш этилди.
Россия Федерацияси президенти 26-28 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди, 27 май куни икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Путин Мирзиёев билан Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокаралар олдидаги расмий учрашувда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновга "Мева учун раҳмат, менга президент юбормоқда, бу жуда мазали", дея мурожаат қилди.
Абдураҳмонов дастурга берган интервьюсида президентнинг бундай баҳо беришини катта масъулият деб атади.
"Россия Федерациясида аслида бозоримиз бор, лекин уни кенгайтириш керак", — дея қўшимча қилди у.
Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини оширди