Хивада ИҲТга аъзо давлатлар расмлари кўргазмаси очилди — фото

Кўргазмада Ислом дунёсидаги зиёратгоҳлар тасвирланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Хивада ИҲТга аъзо давлатлар расмлари кўргазмаси очилди, дея хабар берди экология вазирлиги.
“Ислом дунёсининг муқаддас қадамжолари” мавзусида очилган расмлар кўргазмасида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг муқаддас қадамжолари тасвирланган расмлар намойиш этилмоқда.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6
Жами 60 та асарнинг ҳар бирида Ислом дунёси учун бетакрор ва аҳамиятли зиёратгоҳлар тасвирланган.
“Кўргазма ташриф буюрувчиларга Ислом давлатларининг маданий ва маънавий мероси билан танишиш, уларнинг диний анъаналари ва тарихи муҳитига шўнғиш имкониятини беради”, — дейилади хабарда.
Асарлар Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар рассомлари томонидан яратилган.
Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг туризм йўналиши бўйича раислиги Ўзбекистонга берилди