Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг туризм йўналиши бўйича раислиги Ўзбекистонга берилди

© Комитет по туризму РУзПредседательство в ОИС в сфере туризма передали Узбекистану
Председательство в ОИС в сфере туризма передали Узбекистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2024
Oбуна бўлиш
Ташкилотда туризм йўналиши бўйича раислик Озарбайжондан Ўзбекистонга ўтганлиги эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг туризм йўналиши бўйича раислиги Ўзбекистонга берилди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди.
31 май куни Хива шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм вазирлари йиғилишида халқаро тадбирни ўтказиш бўйича Ўзбекистон томонидан амалга оширилган тайёргарлик ишлари ҳамда мамлакатда туризмни ривожлантиришда олиб борилаётган ислоҳотлар алоҳида эътироф этилди.
Юқори даражадаги экспертлар гуруҳи йиғилишида расмийлар томонидан Ташкилотда туризм йўналиши бўйича раислик Озарбайжондан Ўзбекистонга ўтганлиги эълон қилинди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон раислиги доирасида Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида туризм ҳамкорлигини, жумладан, яшил ва барқарор туризм, смарт туризм, туризм логистикаси ва бошқа қатор йўналишларда самарали лойиҳалар ва ташаббуслар амалга оширилишига ишонч билдирдилар.
Маълумот учун, Хива шаҳрида 31 май – 2 июнь кунлари “Хива – 2024 йилда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг туризм шаҳри” халқаро тадбирлари ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0