Доҳадан Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди

Ҳозирча ҳафтасига 4 марта парвозлар амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Доҳа – Тошкент – Доҳа йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди, дея хабар берди транспорт вазирлиги.
Қатар ва Ўзбекистон муносабатларида муҳим босқич икки мамлакат пойтахти ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам ҳаво қатнови йўлга қўйилди.
1 / 3
2 / 3
3 / 3
“Мунтазам рейснинг йўлга қўйилиши мамлакатларимиз ўртасида сайёҳлик алмашинуви ўсишига сезиларли ҳисса қўшиши, қолаверса, Форс кўрфази ва Марказий Осиё ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир”, — дейилади хабарда.
Дастлабки босқичда ушбу йўналишда авиакомпания ҳафтасига 4 марта душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширади.
Кейинги босқичда эса ҳар куни рейслар амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қатар авиакомпанияси июнь ойидан Доҳа-Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиши маълум қилинганди. Тўғридан-тўғри авиақатновлар орқали ўзаро туристлар оқими ва икки томонлама савдо ҳажмларини ҳам ошириш кўзда тутилмоқда.
Қатар Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди