https://sputniknews.uz/20240428/doxa-toshkent-togridan-togri-aviaqatnovlar-43636415.html
Доҳадан Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
Доҳадан Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қатар ўртасида туристлар оқими ва икки томонлама савдо ҳажмлари оширилади.
2024-04-28T10:05+0500
2024-04-28T10:05+0500
2024-04-29T10:28+0500
туризм
ўзбекистон
тошкент
қатар
авиапарвозлар
сайёҳлар
савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0a/19177799_0:190:3071:1917_1920x0_80_0_0_2c4d5f5b18a813b2f6f5dc355d0cb123.jpg
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Қатар авиакомпанияси июнь ойидан Доҳа-Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўяди, дея хабар берди "Дунё" АА.Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев "Qatar Airways" компанияси бош ижрочи директори Бадр Муҳаммад Ал-Мийр билан учрашди. Унда давлатлараро тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, карго ташувларини амалга ошириш, замонавий авиахизматлар соҳасида тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди.Бадр Муҳаммад Ал-Мийр Ўзбекистон ва Қатар ўртасида дўстона алоқаларни шакллантиришда давлатларни боғлаб турадиган авиақатновларни йўлга қўйиш жуда муҳим эканлигига эътибор қаратди.Айтилишича, томонлар шу йилнинг 2 июнь куни Доха-Тошкент-Доҳа авиақатновининг тантанали очилиш маросимини ўтказишга келишиб олишди.Бундан ташқари, тўғридан-тўғри авиақатновлар орқали ўзаро туристлар оқими ва икки томонлама савдо ҳажмлари ҳам ошиб бориши қайд этилди.
ўзбекистон
қатар
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0a/19177799_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_1d83f2c090e0d04bf901dae8247afb70.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
доха тошкент тўғридан-тўғри авиақатновлар
доха тошкент тўғридан-тўғри авиақатновлар
Доҳадан Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
10:05 28.04.2024 (янгиланди: 10:28 29.04.2024) Ўзбекистон ва Қатар ўртасида туристлар оқими ва икки томонлама савдо ҳажмлари оширилади.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Қатар авиакомпанияси июнь ойидан Доҳа-Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўяди, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев "Qatar Airways" компанияси бош ижрочи директори Бадр Муҳаммад Ал-Мийр билан учрашди. Унда давлатлараро тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, карго ташувларини амалга ошириш, замонавий авиахизматлар соҳасида тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Бадр Муҳаммад Ал-Мийр Ўзбекистон ва Қатар ўртасида дўстона алоқаларни шакллантиришда давлатларни боғлаб турадиган авиақатновларни йўлга қўйиш жуда муҳим эканлигига эътибор қаратди.
Айтилишича, томонлар шу йилнинг 2 июнь куни Доха-Тошкент-Доҳа авиақатновининг тантанали очилиш маросимини ўтказишга келишиб олишди.
"Режаларимиз ва умидларимиз улкан. Дастлаб ҳафтасига 4 марта, кейинчалик эса кунлик равишда ҳаво қатновларини амалга оширишни режалаштирганмиз", – деди у.
Бундан ташқари, тўғридан-тўғри авиақатновлар орқали ўзаро туристлар оқими ва икки томонлама савдо ҳажмлари ҳам ошиб бориши қайд этилди.