ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Белгород вилояти осмонида иккита Украина дронини уриб туширди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Москва вақти билан тахминан 10:45 да Киев режимининг Россия Федерацияси ҳудудидаги объектларга самолёт типидаги дрон ёрдамида террорчилик ҳужуми уюштиришга уриниши тўхтатилди”, — дейилади хабарда.
Бунгача ҳарбий идора Москва вақти билан тахминан 08:30 да Белгород вилояти осмонида Украинанинг иккита дрони йўқ қилингани ҳақида хабар берган эди. Бундан ташқари, губернатор Вячеслав Гладковнинг сўзларига кўра, тунда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари вилоят марказига яқинлашганда ҳаво нишонларини уриб туширган, ҳеч ким жабрланмаган.
Украина Қуролли кучлари деярли ҳар куни Россиянинг марказий ва чегарадош ҳудудларини ўққа тутмоқда, дронлардан зарбалар бериб, диверсиялар амалга оширмоқда.