https://sputniknews.uz/20240531/aqsh-ukrainaga-himars-yordamida-rossiya-hududiga-zarba-berishga-ruxsat-berdi-44176556.html
АҚШ Украинага HIMARS ёрдамида Россия ҳудудига зарба беришга рухсат берди
АҚШ Украинага HIMARS ёрдамида Россия ҳудудига зарба беришга рухсат берди
Sputnik Ўзбекистон
НАТОнинг аксарият аъзолари Украинага етказиб берилган қуроллардан фақат Укриана ҳудудида фойдаланиш тарафдори. 31.05.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-05-31T20:30+0500
2024-05-31T20:30+0500
2024-05-31T20:30+0500
россия
ақш
украина
зенит-ракета комплекслари
владимир путин
жо байден
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/19/18899979_195:0:2062:1050_1920x0_80_0_0_4af42341f3757ee33787ad230e20e2c7.jpg
ТОШКЕНТ, 31 май - Sputnik. АҚШ Украинанинг Харков вилоятига туташ Россия ҳудудига зарба бериш учун Америка қуролларидан фойдаланишга рухсат беради, деб хабар қилмоқда Wall Street Journal Оқ Уй расмийларга таяниб.Бир кун аввал Давлат департаменти вакили РИА Новостига АҚШ президенти Жо Байден Украинага Харковга таҳдид солувчи Россия ҳудудидаги нишонларга қарши курашда Америка қуролларидан фойдаланишга рухсат берганини айтган эди. Бироқ АҚШ президенти Россия ҳудудига зарба беришда АТАСМS ва бошқа узоқ масофали оператив-тактик ракеталаридан фойдаланишга тақиқни ўз кучида қолдирган эди. Кейинчалик Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Хебестрейт Берлин ва унинг иттифоқчилари Украина Қуролли кучлари Харков вилоятида рус армиясининг олға силжишига қарши курашда Ғарб қуролларидан фойдаланиши мумкинлигини тасдиқлаган эди. Аниқлик киритилишича, бундай мақсадларда Германиянинг Panzerhaubitze 2000 ва MARS-II реактив тизимидан фойдаланиш мумкин. НАТОнинг аксарият аъзолари Украинага етказиб берилган қуроллардан фақат Укриана ҳудудида фойдаланиш тарафдори. Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов бугун Олма-отада бўлиб ўтаётган КХШТ давлатлари мудофаа вазирлари йиғилишида 2 кун аввал Қрим кўпригига ёппасига 10та АТАСМS ракеталари билан зарба берилганини ва Россия қуролли кучлари уларнинг барчасини қайтарганини маълум қилди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/19/18899979_428:0:1828:1050_1920x0_80_0_0_6b7c6df5be3e6ae8d34f1c4818a97039.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, ақш, украина, зенит-ракета комплекслари, владимир путин, жо байден
россия, ақш, украина, зенит-ракета комплекслари, владимир путин, жо байден
АҚШ Украинага HIMARS ёрдамида Россия ҳудудига зарба беришга рухсат берди
НАТОнинг аксарият аъзолари Украинага етказиб берилган қуроллардан фақат Укриана ҳудудида фойдаланиш тарафдори.
ТОШКЕНТ, 31 май - Sputnik. АҚШ Украинанинг Харков вилоятига туташ Россия ҳудудига зарба бериш учун Америка қуролларидан фойдаланишга рухсат беради, деб хабар қилмоқда
Wall Street Journal Оқ Уй расмийларга таяниб.
"АҚШ украиналикларга Харков вилоятида фойдаланишга рухсат берадиган қуролларга GMLRS, HIMARS мобил реактив тизимлари ва артиллерия киради", - дейилади мақолада.
Бир кун аввал Давлат департаменти вакили РИА Новостига АҚШ президенти Жо Байден Украинага Харковга таҳдид солувчи Россия ҳудудидаги нишонларга қарши курашда Америка қуролларидан фойдаланишга рухсат берганини айтган эди. Бироқ АҚШ президенти Россия ҳудудига зарба беришда АТАСМS ва бошқа узоқ масофали оператив-тактик ракеталаридан фойдаланишга тақиқни ўз кучида қолдирган эди.
Кейинчалик Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Хебестрейт Берлин ва унинг иттифоқчилари Украина Қуролли кучлари Харков вилоятида рус армиясининг олға силжишига қарши курашда Ғарб қуролларидан фойдаланиши мумкинлигини тасдиқлаган эди. Аниқлик киритилишича, бундай мақсадларда Германиянинг Panzerhaubitze 2000 ва MARS-II реактив тизимидан фойдаланиш мумкин.
НАТОнинг аксарият аъзолари Украинага етказиб берилган қуроллардан фақат Укриана ҳудудида фойдаланиш тарафдори.
Россия президенти Владимир Путин Ғарб етакчиларини — агар улар Россия ички ҳудудидга зарба беришга қарор қилса бунинг оқибатлари ўта жиддий бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов бугун Олма-отада бўлиб ўтаётган КХШТ давлатлари мудофаа вазирлари йиғилишида 2 кун аввал Қрим кўпригига ёппасига 10та АТАСМS ракеталари билан зарба берилганини ва Россия қуролли кучлари уларнинг барчасини қайтарганини маълум қилди.