ТОШКЕНТ, 31 май - Sputnik. АҚШ Украинанинг Харков вилоятига туташ Россия ҳудудига зарба бериш учун Америка қуролларидан фойдаланишга рухсат беради, деб хабар қилмоқда Wall Street Journal Оқ Уй расмийларга таяниб.
"АҚШ украиналикларга Харков вилоятида фойдаланишга рухсат берадиган қуролларга GMLRS, HIMARS мобил реактив тизимлари ва артиллерия киради", - дейилади мақолада.
Бир кун аввал Давлат департаменти вакили РИА Новостига АҚШ президенти Жо Байден Украинага Харковга таҳдид солувчи Россия ҳудудидаги нишонларга қарши курашда Америка қуролларидан фойдаланишга рухсат берганини айтган эди. Бироқ АҚШ президенти Россия ҳудудига зарба беришда АТАСМS ва бошқа узоқ масофали оператив-тактик ракеталаридан фойдаланишга тақиқни ўз кучида қолдирган эди.
Кейинчалик Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Хебестрейт Берлин ва унинг иттифоқчилари Украина Қуролли кучлари Харков вилоятида рус армиясининг олға силжишига қарши курашда Ғарб қуролларидан фойдаланиши мумкинлигини тасдиқлаган эди. Аниқлик киритилишича, бундай мақсадларда Германиянинг Panzerhaubitze 2000 ва MARS-II реактив тизимидан фойдаланиш мумкин.
НАТОнинг аксарият аъзолари Украинага етказиб берилган қуроллардан фақат Укриана ҳудудида фойдаланиш тарафдори.
Россия президенти Владимир Путин Ғарб етакчиларини — агар улар Россия ички ҳудудидга зарба беришга қарор қилса бунинг оқибатлари ўта жиддий бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов бугун Олма-отада бўлиб ўтаётган КХШТ давлатлари мудофаа вазирлари йиғилишида 2 кун аввал Қрим кўпригига ёппасига 10та АТАСМS ракеталари билан зарба берилганини ва Россия қуролли кучлари уларнинг барчасини қайтарганини маълум қилди.