Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ"да 28-30 май кунлари “Тўқимачилик ва мода саноати – UzTextileExpo Spring 2024" 8-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.
Тадбир “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори “ICA Eurasia Group” "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси қошидаги Тўқимачилик маҳсулотлари маркетинги ва рекламаси агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилди.
Тошкентда “Тўқимачилик ва мода саноати – UzTextileExpo Spring 2024" 8-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.
© Sputnik/Анна Желиховская
Кўргазмада Ўзбекистон, Беларусь, Ҳиндистон, Хитой, Россия, Тожикистон, Туркиядан экспорт қилувчи ва импорт қилувчи 250 та компания, шунингдек, 200 дан ортиқ байерлар (компанияларига кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар коллекциясини танлаш ва харид қилиш ёки мода дўконларига келгуси сотувлар бўйича масъул мутахассислар) иштирок этди.
Тошкентда “Тўқимачилик ва мода саноати – UzTextileExpo Spring 2024" 8-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.
© Sputnik/Анна Желиховская
Баҳорги кўргазмада Россияни Иваново ва Пенза вилоятларининг жамоавий стендлари намойиш этилди. Компаниялар кенг турдаги тўқимачилик маҳсулотлари, жумладан, брезент, сурп, чит, фланел, тайёр дизайнерлик кийимлари, болалар ва ўсмирлар учун кийим-кечаклар, шунингдек, поливинилхлорид ва юқори босимли полиетилендан қадоқлаш материаллари, ёпишқоқ лента намойиш этилди.
Тошкентда “Тўқимачилик ва мода саноати – UzTextileExpo Spring 2024" 8-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.
© Sputnik/Анна Желиховская
“Компанияларимиз стенди Пенза вилояти Экспортни қўллаб-қувватлаш маркази иштирокида ташкил этилди”, – дейди марказ мутахассиси Дарья Баганова. “Концептуал аёллар кийимлари, шунингдек, болалар ва ўсмирлар учун кийим-кечак ишлаб чиқарувчи учта компанияни тақдим этмоқдамиз. Бу кўргазмадаги илк иштирокимиз, ўзига хос биринчи синов бўлиб, кўргазмада иштирок этиш бизни янги экспорт шартномаларинитузишга имкон яратади деган умиддамиз. Чунки биз Ўзбекистон билан узоқ вақтдан бери бошқа йўналишларда ҳам ҳамкорлик қилиб келамиз, бироқ енгил саноат соҳасида биринчи марта”.
Улгуржи савдо бўйича етакчи менежер, “Croki” брендининг стилисти Ирина Пальчикованинг сўзларига кўра, Ўзбекистондан Россияга концептуал кийимларга талаб юқори.
"Биз ягона нусхада тикамиз, концептуал аёллар кийимлари, юмшоқ “нафис авангард” деб атаймиз. Биз Ўзбекистон бозорда ўзига хос кийимларни танлаш имкониятига бўлишини истаймиз. Бозорни кўриб чиқдик ва бунга талаб борлигини кўрмоқдамиз. Жуда фаол ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқдамиз. Ўзбекистонда биз мато қидиряпмиз, чунки биз фақат табиий матолардан кийим тикамиз, шунингдек, яқин келажакда бу ерда ваколатхона очиш, кийимларимизни тақдим этиш ва алоқалар ўрнатишни режалаштирганмиз”, – деди Ирина Пальчикова.
Тошкентда “Тўқимачилик ва мода саноати – UzTextileExpo Spring 2024" 8-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.
© Sputnik/Анна Желиховская
Иваново компанияларидан бири брезент ва пахта матоларини ишлаб чиқаради. Бундай маҳсулотлар Ўзбекистон бозорида нафақат машҳур, балки харидоргирдир.
“Биз Ўзбекистонга кўп йиллардан бери брезент етказиб берамиз. Бу ерда бизнинг брезентдан пахтани ёпиш ва сақлаш учун фойдаланилади. Бозор жуда катта ва пахта ишлаб чиқарувчилар кўп бўлгани учун биз янги мижозлар топмоқчимиз”, – маълум қилди "Крайтекс" компанияси менежери Евгений Курсин.
Кўргазма ташкилотчиларининг таъкидлашича, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар сони йил сайин ортиб бормоқда: бу йил Ўзбекистоннинг 60 та компанияси – флагман ва пахта-тўқимачилик кластерларидан тортиб, тўқимачилик ва тикувчилик саноатининг энг сўнгги ишланмалари ва юқори сифатли маҳсулотларини намойиш этувчи кичик бизнес вакилларигача иштирок этди.
Тошкентда “Тўқимачилик ва мода саноати – UzTextileExpo Spring 2024" 8-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.
© Sputnik/Анна Желиховская
Масалан, Андижон кластери –жинси ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Марказий Осиёдаги энг йирик корхона шулар жумласидандир.
“Биз 5 йилдан бери Ўзбекистон бозоридамиз. Маҳсулотларимизни асосан Россия, Грузия ва Беларусга экспорт қиламиз. Россия бозорида энг кўп аёллар моделига талаб бор”, – дейди “Diromm” компаниясининг савдо бўйича катта менежери Файзулло Абдулҳақов.
Кўргазма қандай ўтгани ҳақида батафсил – Sputnik Ўзбекистон материалида.