Тошкентга янги метро поездлари олиб келинди

Метро поездлари 7-10 кун давомида техник синовдан ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Бугун яна янги тўрт вагонли 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди, дея хабар берди Тошкент метрополитени.
“Бугун Тошкент метрополитени вагон паркига яна янги тўрт вагонли 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди”, — дейилади хабарда.
Тошкент метрополитени вагон паркига яна янги тўрт вагонли 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди
Қайд этилишича, ушбу ҳаракат таркиблари 7-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.
Шунингдек, йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида янги ҳаракат таркиблари асосан, "Ер усти ҳалқа йўли йўналиши"да ҳаракатга чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва вилояти губернатори Андрей Воробьёв Россия Тошкент метроси учун 72 та вагон етказиб беришини маълум қилган эди. Қайд этилишича, ўтган йили Тошкент метрополитенига 44 та вагон етказиб берилган. Июнь ойи охиригача яна 12 та вагон юборилади.
Россиядан келтирилган метро поездлари қандай қулайликларга эга?