Президент РФ В. Путин провел встречи на полях саммита ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2024
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади. Ташриф давомида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш муҳокама қилинади.

Россиядан Тошкент метроси учун яна қанча поезд олиб келинади?

© Пресс-служба Президента Республики УзбекистанГлава государства ознакомился с линией надземного метро, построенной между Куйлюком и Сергели, проехался на ней вместе с представителями общественности.
Глава государства ознакомился с линией надземного метро, построенной между Куйлюком и Сергели, проехался на ней вместе с представителями общественности. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга Россиядан яна 72 та метро вагони олиб келинади.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Россия Тошкент метроси учун 72 та вагон етказиб беради. Бу ҳақда Москва вилояти губернатори Андрей Воробьёв маълум қилди.
Қайд этилишича, ўтган йили Тошкент метрополитенига 44 та вагон етказиб берилган. Июнь ойи охиригача яна 12 та вагон юборилади.
“Ўтган йили “Метровагонмаш” томонидан Тошкент метрополитени учун 44 та вагон жўнатилди, июнь ойи охиригача яна 12 та вагон жўнатамиз. 2024-2025 йилларда яна 60 та вагон етказиб бериш бўйича шартнома тайёрлаяпмиз”, — деб ёзади губернатор.
Қўшма лойиҳалар:
"Щелково Агрохим". Ўтган йили Самарқандда пестицидлар ишлаб чиқарувчи корхона ишга тушди. Унинг қуввати йилига 15-20 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш бўлиб, бу Ўзбекистон эҳтиёжини тўлиқ қоплайди. Бу ерда ғалла ва дуккакли экинлар селекция-генетик маркази ташкил этиш режалаштирилган.
"Славтранс-Сервис". Жиззах вилояти билан шартнома имзоланди – Ўзбекистондан 4 минг тонна сабзавот ва мева импорт қилинди. Ҳажмларни оширишда давом этилади.
Бирлашган Ядро тадқиқотлари институти ва Дубна университети. Ўзбекистондан 13 нафар ходим институтнинг тадқиқот дастурларида ва июнь ойида очиладиган NICA мегасайнс класс лойиҳаси – янги маҳаллий коллайдерда иштирок этмоқда.
Айтилишича, Ўзбекистонда болалар учун қуруқ сут аралашмалари ишлаб чиқарадиган биринчи завод очилади. Москва яқинида жойлашган корхона лойиҳани маҳаллийлаштиришдан манфаатдор.
Ўзбекистонда "Щелково Агрохим" ишини кенгайтирилади. Унга кўра, ишлаб чиқариш қувватларини оширилиб, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти билан қўшма илмий ишланмалар, ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган дорихона чакана савдосини йўлга қўйилади.
Шунингдек, автомобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, махсус иқтисодий зона ва саноат парклари ўртасида тажриба алмашиш, шунингдек, корхоналар учун кадрларни биргаликда тайёрлаш, мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар ва директорлар учун алмашинув дастурини очиш ҳам режалаштирилган.
Россиядан келтирилган метро поездлари қандай қулайликларга эга? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.02.2024
Россиядан келтирилган метро поездлари қандай қулайликларга эга?
Янгиликлар лентаси
0