Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил

Ўзбекистон Россия билан ЕОИИдаги ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон Россия билан Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш борасидаги ишларни давом эттиради. Бу ҳақда Кремль сайтида эълон қилинган Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қўшма баёноти матнида маълум қилинди.
“Томонлар савдо-иқтисодий ва ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштириш мақсадида Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича ҳамкорликни давом эттиради”, — дейилади ҳужжатда.
Маълумот учун, Ўзбекистон бугун ЕОИИда кузатувчи мақомга эга.
Кузатувчи бу яхши мақом — Маркедонов Ўзбекистон ва ЕОИИ ҳамкорлиги ҳақида
Ўзбекистон ва ЕОИИ 2024-2026 йиллар учун қўшма тадбирлар режасини тайёрламоқда
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 8 май куни кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей мажлисида иштирок этган. Унда Ўзбекистон Ҳукумати ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ўртасида ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган қўшма тадбирларнинг янги комплекс режасини тайёрлаш таклиф қилинган.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдоси қандай ривожланмоқда — инфографика