Ўзбекистон дунёнинг 20 тага яқин мусиқа олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади

Қирғизистонда бўлиб ўтган форумда маданият арбоблари ижодий изланишларда ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Қирғизистонда олий мусиқа таълим муассасалари ректорларининг халқаро форуми якунлари бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди, дея хабар берди Ўзбекистон маданият вазирлиги матбуот хизмати.
Қирғизистонда олий мусиқа таълим муассасалари ректорларининг биринчи халқаро форуми бўлиб ўтади. Унда Ботир Зокиров номидаги Миллий Эстрада санъати институтининг ректори, профессор Аваз Мансуров иштирок этди.
Мазкур форум Қора - Қирғиз автоном вилоятининг 100 - йиллиги ҳамда К.Молдобасанов номидаги Қирғизистон миллий консерваториясининг 30 - йиллиги муносабати билан ўтказилди. Унда дунёнинг 15 давлатидан маданият арбоблари ва 30 та мусиқа олий ўқув юрти вакиллари иштирок этди.
В Чолпон-Ате подписали меморандум о сотрудничестве по итогам международного форума ректоров высших музыкальных учебных заведений

“Форум доирасида дунёнинг 20 тага яқин мусиқа олий таълим муассасалари ректорлари билан биргаликда ҳамкорлик меморандуми имзоланди”, — дейилади хабарда.

Меморандумга кўра мутахассислик фанлари бўйича таълим дастурларини янада ривожлантириш, илмий тадқиқот ва ижодий изланишларда ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқилади.
В Чолпон-Ате подписали меморандум о сотрудничестве по итогам международного форума ректоров высших музыкальных учебных заведений
Иштирокчилар мазкур меморандум қўшма таълим ва маданий лойиҳаларни амалга ошириш, мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, мусиқа санъати савиясини юксалтириш учун асос бўлишига ишонч билдирди.