https://sputniknews.uz/20240528/uzbekistan-kyrgyzstan-musiqa-44108046.html
Ўзбекистон дунёнинг 20 тага яқин мусиқа олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон дунёнинг 20 тага яқин мусиқа олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда бўлиб ўтган форумда маданият арбоблари ижодий изланишларда ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олишди.
2024-05-28T12:04+0500
2024-05-28T12:04+0500
2024-05-28T12:04+0500
маданият
қирғизистон
ўзбекистон
форум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/1c/44107314_91:256:835:674_1920x0_80_0_0_a470651ccb12aa9bf521b7e63426ab43.jpg
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Қирғизистонда олий мусиқа таълим муассасалари ректорларининг халқаро форуми якунлари бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди, дея хабар берди Ўзбекистон маданият вазирлиги матбуот хизмати.Қирғизистонда олий мусиқа таълим муассасалари ректорларининг биринчи халқаро форуми бўлиб ўтади. Унда Ботир Зокиров номидаги Миллий Эстрада санъати институтининг ректори, профессор Аваз Мансуров иштирок этди.Мазкур форум Қора - Қирғиз автоном вилоятининг 100 - йиллиги ҳамда К.Молдобасанов номидаги Қирғизистон миллий консерваториясининг 30 - йиллиги муносабати билан ўтказилди. Унда дунёнинг 15 давлатидан маданият арбоблари ва 30 та мусиқа олий ўқув юрти вакиллари иштирок этди.Меморандумга кўра мутахассислик фанлари бўйича таълим дастурларини янада ривожлантириш, илмий тадқиқот ва ижодий изланишларда ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқилади.Иштирокчилар мазкур меморандум қўшма таълим ва маданий лойиҳаларни амалга ошириш, мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, мусиқа санъати савиясини юксалтириш учун асос бўлишига ишонч билдирди.
қирғизистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/1c/44107314_104:133:826:674_1920x0_80_0_0_f53d2f4ab9f3784c67e321d1452166a2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қирғизистон форум маданият арбоблари ботир зокиров номидаги миллий эстрада санъати институтининг ректори аваз мансуров
қирғизистон форум маданият арбоблари ботир зокиров номидаги миллий эстрада санъати институтининг ректори аваз мансуров
Ўзбекистон дунёнинг 20 тага яқин мусиқа олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади
Қирғизистонда бўлиб ўтган форумда маданият арбоблари ижодий изланишларда ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олишди.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Қирғизистонда олий мусиқа таълим муассасалари ректорларининг халқаро форуми якунлари бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди, дея хабар берди Ўзбекистон маданият вазирлиги
матбуот хизмати. Қирғизистонда олий мусиқа таълим муассасалари ректорларининг биринчи халқаро форуми бўлиб ўтади. Унда Ботир Зокиров номидаги Миллий Эстрада санъати институтининг ректори, профессор Аваз Мансуров иштирок этди.
Мазкур форум Қора - Қирғиз автоном вилоятининг 100 - йиллиги ҳамда К.Молдобасанов номидаги Қирғизистон миллий консерваториясининг 30 - йиллиги муносабати билан ўтказилди. Унда дунёнинг 15 давлатидан маданият арбоблари ва 30 та мусиқа олий ўқув юрти вакиллари иштирок этди.
“Форум доирасида дунёнинг 20 тага яқин мусиқа олий таълим муассасалари ректорлари билан биргаликда ҳамкорлик меморандуми имзоланди”, — дейилади хабарда.
Меморандумга кўра мутахассислик фанлари бўйича таълим дастурларини янада ривожлантириш, илмий тадқиқот ва ижодий изланишларда ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқилади.
Иштирокчилар мазкур меморандум қўшма таълим ва маданий лойиҳаларни амалга ошириш, мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, мусиқа санъати савиясини юксалтириш учун асос бўлишига ишонч билдирди.