Таълим кредитини олиш тартиби ўзгарди

Олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ўзбекистонда таълим кредити олиш учун аризаларни my.gov.uz орқали топшириш имконияти яратилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган тегишли фармонда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади:
олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга.
Таълим кредити олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида берилади.
Олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.
Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.
Бунда таълим кредити:
ОТМ талабалари учун – талабалар тўғрисидаги маълумотлар “Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш” ахборот тизими ва “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда;
профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун – ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар “Профессионал таълим жараёнларини бошқариш” ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади.
Шунингдек, 2024/2025 ўқув йили бошлангунгача таълим кредити олиш учун аризаларни “Таълим кредити” ахборот тизими ва ЯИДХП орқали топшириш имконияти яратилади.
ОТМларга ўқишга қабул қилишда қандай ўзгаришлар бўлади — президент фармони