ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев тонги соат учгача юзма-юз гаплашди. Бу ҳақда Россия етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песков журналист Павел Зарубинга маълум қилди.
"Путин ва Мирзиёев тонги соат учгача юзма-юз гаплашди, Ўзбекистон президенти Россия раҳбарини уйига таклиф қилди. Давлат раҳбарларини чинакам шахсий дўстлик боғлаб туради", — деди президент матбуот котиби.
Унинг айтишича, Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи кенг кўламли кун тартиби туфайли уч кун давом этди.
"Кун тартиби шу қадар мазмунли, шу қадар аниқ ва шу қадар кенгки, у давлат раҳбарлари томонидан жуда батафсил муҳокамаларни талаб қилади", — дея қайд этди у.
Унинг қўшимча қилишича, бу пандемиядан кейинги биринчи уч кунлик ташриф.
“Бу ташриф сўнгги тўрт йил ичида Россия президентининг биринчи уч кунлик давлат ташрифи бўлди. Чунки бу ерда муҳокама қиладиган ишларимиз кўп. Россия Ўзбекистон иқтисодига кўп сармоя киритган, бу ерда амалга ошираётган лойиҳаларимиз ҳам кўп”, - деб тушунтирди Песков Путиннинг 3 кунлик ташрифи сабабларини.