ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Қорақалпоғистон ва Бурятия ҳамкорликни йўлга қўяди. Бу бўйича тегишли ҳужжат Тошкентда бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари минтақалараро ҳамкорлик форумида имзоланди.
“Бурятия раҳбари Алексей Циденов ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов ҳукумат ва республикалар Вазирлар Кенгаши ўртасида доимий фаолият юритувчи ўзаро англашув меморандумини имзоладилар”, — дейилади хабарда.
Ҳужжатдан кўзланган мақсад томонлар ўртасида икки томонлама манфаатли соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш ва ишбилармонлик алоқаларини рағбатлантиришдан иборат.
Қайд этилишича, меморандум асосида Бурятия ва Қорақалпоғистон ўртасида ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузилади.
Циденовнинг сўзларига кўра, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан бири савдо-сотиқдир, хусусан, органик сабзавот ва меваларни тўғридан-тўғри етказиб бериш, ҳозирда воситачилар орқали амалга оширилаётгани ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар учун ҳам, Бурятия аҳолиси учун ҳам фойдали.
Томонлар ўртасида енгил саноат: қадоқлаш картон маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича ҳам алоқа нуқталари мавжуд. Улар бугунги кунда Бурятиядан Лотин Америкаси ва Осиё мамлакатларига етказиб берилмоқда. Тўқимачилик – Ўзбекистон хомашёсини Бурятияда қайта ишлаш имкониятлари муҳокама қилинмоқда.