Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил

Путин Россияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сонини айтди

Путин Россия университетларида ўзбекистонлик талабалар сони ҳақида гапирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистон Россияда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринлардан бирини эгаллайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёев билан кенг таркибдаги музокараларида маълум қилди.
“Ўзбекистон Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар сони бўйича МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринлардан бирини эгаллайди – 63 мингдан ортиқ, 14 мингга яқин киши бизда бепул таълим олмоқда”, – деди Путин музокаралар чоғида.
Маълумот учун, шу кунларда Россия Федерацияси президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида музокаралар бошланди.