Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил

2030 йилга бориб Ўзбекистондаги барча мактабларда рус тили ўқитилиши яхшиланади

Рус тилидан Ўзбекистонда миллатлараро муомала тили сифатида фойдаланилади. Республикада 862 та мактабда таълим рус тилида олиб борилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистонда рус тили ўқитилиши сифатини оширувчи лойиҳа 2030 йилга бориб республиканинг барча мактабларини қамраб олиши керак. Бу Россия президенти Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи дастурига оид материаллардан маълум бўлди.

"Маданият ва таълим соҳасидаги алоқалар кенгайтирилмоқда. Россиялик ўқитувчиларни республика мактабларига йўлловчи ва ўзбекистонлик ўқитувчиларнинг комплекс қайта тайёрлашни назарда тутувчи “Класс!” (“Зўр!”) лойиҳаси амалга оширилмоқда. 2030 йилга бориб деярли барча мактабларни ва 30 минг педагогни қамраб олиш режалаштирилмоқда”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, рус тилидан Ўзбекистонда миллатлараро муомала тили сифатида фойдаланилади. Республикада 862 та мактабда таълим рус тилида олиб борилади.
Россия ва Ўзбекистоннинг “Класс!” (“Зўр!”) лойиҳаси Ўзбекистон мактабларида рус тилини ўқитиш сифатини оширишга қаратилган. Лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги меморандум 2020 йил октябрида имзоланган.
Россия университети Ўзбекистон мактаблари учун рус тили дарсликларини тайёрлади