https://sputniknews.uz/20220507/rossiya-universiteti-ozbekiston-maktablari-uchun-rus-tili-darsliklarini-tayyorladi-24413674.html
Россия университети Ўзбекистон мактаблари учун рус тили дарсликларини тайёрлади
Россия университети Ўзбекистон мактаблари учун рус тили дарсликларини тайёрлади
Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги йилларда Ўзбекистондаги таълим муассасаларида рус тилини тарғиб қилиш ва ўрганиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилди. 07.05.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-05-07T13:30+0500
2022-05-07T13:30+0500
2022-05-07T13:30+0500
жамият
рус тили
а.и.герцен номидаги россия давлат педагогика университети (рдпу)
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1c/24265434_0:159:3076:1889_1920x0_80_0_0_63fe864339474c581de799b5b64f779b.jpg
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети (РДПУ) Ўзбекистон мактабларининг миллий синфлари учун рус тили дарсликларини тайёрлади. Бу ҳақда РИА Новости Республика таълим маркази матбуот котиби Моҳира Нуруллаевага таянган ҳолда хабар берди.“Миллий синфлар учун Россия давлат педагогика университети билан биргаликда 2-11-синф ўқувчиларига мўлжалланган рус тили дарсликлари тайёрланди”, - деган Нуруллаева онлайн брифингда.Унинг аниқлик киритишича, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Россия олий ўқув юрти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида мутахассислар томонидан республика мактабларининг миллий синфларидаги рус тили ўқитувчилари учун 20 номга яқин адабиёт ва қўлланмалар ишлаб чиқилиб, тайёрланган.Шунингдек, 6-10-синфлар учун адабиёт дарслигига ўзбек адабиёти (40 фоиз), рус (40 фоиз) ва жаҳон мумтоз адабиёти (20 фоиз) намоёндалари киритилган.Самарқандда Россия таълим маркази очилдиМаълумот учун, сўнгги йилларда Ўзбекистонда таълим муассасаларида рус тилини тарғиб қилиш ва ўрганиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилди.Хусусан, 2020 йил октябрь ойида Россия Таълим вазирлиги, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва россиялик ишбилармон Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан, спорт” хайрия фонди билан ҳамкорликда Ўзбекистонда рус тилини билиш даражасини ошириш мақсадида “Класс!” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланган. Лойиҳа 10 йилга мўлжалланган. Дастурни амалга оширишда Россиянинг Герцен номидаги Рус тили институти ва Ўзбекистон ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш Институти иштирок этади.Лойиҳа доирасида 2021 йил сентябрь ойидан буён Ўзбекистондаги 150 нафар ўқитувчи ва бир неча ўнлаб методистлар таълим муассасаларига юборилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1c/24265434_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_ca317db1b5a0791e44f05df5be4f1fe6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, рус тили, а.и.герцен номидаги россия давлат педагогика университети (рдпу), ўзбекистон
жамият, рус тили, а.и.герцен номидаги россия давлат педагогика университети (рдпу), ўзбекистон
Россия университети Ўзбекистон мактаблари учун рус тили дарсликларини тайёрлади
Сўнгги йилларда Ўзбекистондаги таълим муассасаларида рус тилини тарғиб қилиш ва ўрганиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилди.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети (РДПУ) Ўзбекистон мактабларининг миллий синфлари учун рус тили дарсликларини тайёрлади. Бу ҳақда РИА Новости Республика таълим маркази матбуот котиби Моҳира Нуруллаевага таянган ҳолда
хабар берди. “Миллий синфлар учун Россия давлат педагогика университети билан биргаликда 2-11-синф ўқувчиларига мўлжалланган рус тили дарсликлари тайёрланди”, - деган Нуруллаева онлайн брифингда.
Унинг аниқлик киритишича, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Россия олий ўқув юрти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида мутахассислар томонидан республика мактабларининг миллий синфларидаги рус тили ўқитувчилари учун 20 номга яқин адабиёт ва қўлланмалар ишлаб чиқилиб, тайёрланган.
Шунингдек, 6-10-синфлар учун адабиёт дарслигига ўзбек адабиёти (40 фоиз), рус (40 фоиз) ва жаҳон мумтоз адабиёти (20 фоиз) намоёндалари киритилган.
Маълумот учун, сўнгги йилларда Ўзбекистонда таълим муассасаларида рус тилини тарғиб қилиш ва ўрганиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилди.
Хусусан, 2020 йил октябрь ойида Россия Таълим вазирлиги, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва россиялик ишбилармон Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан, спорт” хайрия фонди билан ҳамкорликда Ўзбекистонда рус тилини билиш даражасини ошириш мақсадида “Класс!” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланган. Лойиҳа 10 йилга
мўлжалланган. Дастурни амалга оширишда Россиянинг Герцен номидаги Рус тили институти ва Ўзбекистон ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш Институти иштирок этади.
Лойиҳа доирасида 2021 йил сентябрь ойидан буён Ўзбекистондаги 150 нафар ўқитувчи ва бир неча ўнлаб методистлар таълим муассасаларига юборилди.