ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Қирғизистондан ташқари Евроосий иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари бюджетлари камомад билан ижро этилди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
“2024 йилнинг биринчи чорагида республика бюджети фақат Қирғизистонда профицит билан ижро этилди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан Арманистонда бюджет профицити ўрнини тақчилликка бўшатиб берди. Қозоғистонда бюджет тақчиллиги 24,2 фоизга ошди, Россияда эса 85,8 фоизга кескин қисқарди”, — дейилади ЕИК статистика департаменти ҳисоботида.
Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрел ҳолатига кўра давлат қарзи 2023 йилнинг мос санасига нисбатан Арманистонда (13,1 фоизга), Қозоғистонда (3,2 фоизга), Қирғизистонда (13,7 фоизга) ва Россияда (10,3%) ошгани маълум қилинган. Арманистон ва Қирғизистон давлат қарзи таркибида ташқи қарз, Қозоғистон ва Россия Федерациясиники эса ички қарз устунлик қилди.