Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ мамлакатларида бюджет ижроси бўйича кўрсатгичлар эълон қилинди

© ЕАЭСФлаги ЕАЭС
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2024
Oбуна бўлиш
ЕИК 2024 йилнинг биринчи чорагида Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари томонидан бюджет ижроси бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Қирғизистондан ташқари Евроосий иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари бюджетлари камомад билан ижро этилди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
“2024 йилнинг биринчи чорагида республика бюджети фақат Қирғизистонда профицит билан ижро этилди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан Арманистонда бюджет профицити ўрнини тақчилликка бўшатиб берди. Қозоғистонда бюджет тақчиллиги 24,2 фоизга ошди, Россияда эса 85,8 фоизга кескин қисқарди”, — дейилади ЕИК статистика департаменти ҳисоботида.
Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрел ҳолатига кўра давлат қарзи 2023 йилнинг мос санасига нисбатан Арманистонда (13,1 фоизга), Қозоғистонда (3,2 фоизга), Қирғизистонда (13,7 фоизга) ва Россияда (10,3%) ошгани маълум қилинган. Арманистон ва Қирғизистон давлат қарзи таркибида ташқи қарз, Қозоғистон ва Россия Федерациясиники эса ички қарз устунлик қилди.
Внешнеторговый оборот Узбекистана со странами ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2024
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдоси қандай ривожланмоқда — инфографика
Янгиликлар лентаси
0