Бу йил мактаблардан нечта 11-синф битирувчилари учирма бўлди?

2023/2024 ўқув йили бошида 11-синфларда республика бўйича жами 414,6 минг нафар ўқувчи қайд этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Бу йил Ўзбекистонда 414 мингдан ортиқ 11-синф ўқувчилари мактабни тамомламоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Умумтаълим муассасаларида 2023/2024 ўқув йили бошида 11-синфларда республика бўйича жами 414,6 минг нафар ўқувчи қайд этилган.
Шундан:
қиз болалар – 223,1 минг нафар;
ўғил болалар – 191,5 минг нафар.
Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини табриклаганди.
Ҳеч қачон орзу қилишдан тўхтаманг — Мирзиёев мактаб битирувчиларини табриклади