Фармацевтика соҳасида рақамлаштириш бу йил 65 фоизга етказилади

Бу йил 400 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни 200 миллион долларга етказиш режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 23 май куни фармацевтика тармоғида эришилаётган натижалар ва истиқболли режаларга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Соҳадаги янги лойиҳалар учун 100 миллион доллар арзон ресурс ажратилди. Бундан ташқари, Асака банк томонидан 200 миллион доллар жалб қилинди. Бу имкониятлар натижасида ўтган 4 ойда 30,5 миллион долларлик иккита лойиҳа ишга туширилиб, 160 та иш ўрни яратилган. 1,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 51 миллион долларлик экспорт қилинган.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с результатами проводимой работы и перспективными планами в фармацевтике.
Бу йил 400 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни 200 миллион долларга етказиш режалаштирилган. 2 миллиард долларлик 147 та лойиҳа бошланиб, шундан 28 таси жорий йилда ишга туширилиши белгиланган. 450 турдаги янги маҳсулотни маҳаллийлаштириш мўлжалланган.
Давлат раҳбари бу имкониятлардан фойдаланиб, маҳаллий маҳсулотлар билан ички бозор талабини қондириш даражасини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Ишлаб чиқаришни халқаро стандартларга ўтказиш, нарх ва сифат мутаносиблигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда соҳада рақамлаштиришни бу йил 65 фоизга етказиш, кейинги йил эса тўлиқ якунлаш вазифаси қўйилди. Бу орқали нархни камида 20 фоизга арзонлаштириш мумкинлиги қайд этилди. Соҳа учун малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с результатами проводимой работы и перспективными планами в фармацевтике.
“Tashkent Pharma Park” инновацион фармацевтика кластери фаолиятини жадаллаштириб, 470 миллион долларлик 12 та лойиҳани ишга тушириш чоралари кўриб чиқилди. Фармацевтика соҳасига инвесторларни жалб қилиб, янги лойиҳаларни кўпайтириш бўйича ҳам ахборот берилди.
Ўзбекистон фармацевтика соҳасига машҳур брендларни жалб этади — тафсилотлар