Матбуот маркази

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон энергетика тизими истиқболлари — видео

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон энергетика тизими истиқболлари муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Қозоғистон, Ўзбекистон ва Озарбайжон энергетика тизимларини бирлаштириш истиқболлари” мавзусида Остона-Боку-Тошкент видеокўприги бўлиб ўтди.
Унда экспертлар уч мамлакатнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлигининг истиқболлари, “яшил” электр энергиясини экспорт қилишга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилинди.
Тошкентдаги спикерлар: “Norma” компанияси эксперти, иқтисод фанлари номзоди Жорилла Абдуллаев, иқтисод фанлари номзоди, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар кафедраси доценти вазифасини бажарувчи Нодира Зикриллаева;
Остонадаги спикерлар: Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги Жамоатчилик кенгашининг Энергетика ва ядро саноати бўйича қўмитаси раиси Еркебулан Кожмамбетов;
Бокудаги спикерлар: доцент, Озарбайжон Республикаси Фан ва таълим вазирлиги Иқтисодиёт институти етакчи илмий ходими Эмин Мамедзаде.