“Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан саноат кооперацияси, таълим ва илм-фан соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистоннинг иқтисодий зоналарида ишлаб чиқариш қувватларимизни жойлаштиришни ўрганамиз”, — деб ёзади Махонин.
“Энергетика вазирлиги биринчи марта Россия ҳудуди - Пермь ўлкаси билан бундай шартномани имзолайди. Биз аллақачон республикага навбатдаги бизнес миссиясини режалаштирмоқдамиз”, — дея қўшимча қилди у.
“Биз биринчи навбатда юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришдан, шунингдек, барча соҳаларда қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этишдан манфаатдормиз, нафақат нефт ва газ саноатида, балки кимё ва тўқимачилик саноатида ҳам. Ўзбекистонда бунинг учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган, жумладан, технопарклар ҳудудидаги корхоналарга имтиёзли режим яратилган”, — деди вазир.