Пермь ўлкаси ва Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўртасида “йўл харитаси” имзоланади

© Правительства Пермского краяПерм вилояти ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат имзоланади
Перм вилояти ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат имзоланади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси Перм вилоятининг йирик саноат корхоналарида бўлди.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Пермь ўлкаси ҳукумати ва Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича саноат кооперацияси, таълим ва фан масалаларини қамраб олувчи “йўл харитаси”ни имзолайди. Бу ҳақда Пермь ўлкаси губернатори Дмитрий Махонин маълум қилди.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Пермь шаҳрида бўлиб турибди.

“Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан саноат кооперацияси, таълим ва илм-фан соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистоннинг иқтисодий зоналарида ишлаб чиқариш қувватларимизни жойлаштиришни ўрганамиз”, — деб ёзади Махонин.

Қайд этилишича, минтақа ва Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланади. Махонин “бундай йўл харитасининг тасдиқланиши Ўзбекистон учун ўзига хос намунадир”, дея қайд этди.

“Энергетика вазирлиги биринчи марта Россия ҳудуди - Пермь ўлкаси билан бундай шартномани имзолайди. Биз аллақачон республикага навбатдаги бизнес миссиясини режалаштирмоқдамиз”, — дея қўшимча қилди у.

Ҳужжатнинг ишлаб чиқилиши кооперацияси, таълим ва фан масалаларини қамраб олади. Мамлакат нефт ва газ саноати эҳтиёжлари учун ускуналар етказиб беришни осонлаштиради.
Мирзамаҳмудов “Йўл харитаси”нинг имзоланиши ўзаро инвестициялар ҳажмини ошириш, савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, асосий тармоқларда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга хизмат қилишини таъкидлади.
© Правительства Пермского краяПерм вилояти ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат имзоланади
Дорожная карта поможет нарастить взаимные инвестиции – Пермский край и Узбекистан подпишут документ о сотрудничестве  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2024
Перм вилояти ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат имзоланади

“Биз биринчи навбатда юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришдан, шунингдек, барча соҳаларда қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этишдан манфаатдормиз, нафақат нефт ва газ саноатида, балки кимё ва тўқимачилик саноатида ҳам. Ўзбекистонда бунинг учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган, жумладан, технопарклар ҳудудидаги корхоналарга имтиёзли режим яратилган”, — деди вазир.

Пермь ўлкаси губернатори ва делегация вакиллари ташриф давомида йирик корхоналарда бўлиб, саноат, машинасозлик, самолётсозлик, газ ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари, шунингдек “Ер қаъридан оқилона фойдаланиш” илмий ва ўқув маркази ишланмалари билан танишишди.
© Правительства Пермского краяПерм вилояти ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат имзоланади
Дорожная карта поможет нарастить взаимные инвестиции – Пермский край и Узбекистан подпишут документ о сотрудничестве  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2024
Перм вилояти ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжат имзоланади
Шунингдек, “Пермь бизнес кунлари” форумида ва Тадбиркорлик кенгашида иштирок этилди.
Янгиликлар лентаси
0