Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Афғонистон томони Ўзбекистонга оғир пайтда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ёрдам президент топшириғи асосида юборилган.
Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
“Афғонистонда кузатилган кучли сел-сув тошқинларида зарар кўрган аҳолига кўмак кўрсатиш, уларни зарур воситалар ҳамда озиқ-овқат билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон номидан инсонпарварлик юклари карвони “Айритом” чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
Инсонпарварлик ёрдами таркиби:
48 тонна ун;
22 тонна гуруч;
100 минг дона консерва ва 44 тонна макарон маҳсулотлари;
25 минг литр ўсимлик ёғи;
100 минг дона тез тайёрланадиган лағмон;
10 кишилик 100 та махсус қурилмали чодир;
1 000 литрли 96 та сув сақлаш идишлари.
Мазкур маҳсулот ва буюмларни Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерзод Ражабов Афғонистоннинг Балх вилояти расмийларига топширган.
Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
Хабарда айтилишича, Афғонистон томони вакиллари Ўзбекистон президенти ва халқига оғир пайтда кўрсатилаётган ёрдам учун ўз миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида афғон халқига 169 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган инсонпарварлик юклари юборилган эди.