ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Остонада учрашди

Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Остонада Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши иш бошлади, дея хабар берди Sputnik Қозоғистон.
Йиғилиш доирасида ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши иштирокчиларининг қўшма суратга тушишди. Йиғилиш Эрон президенти ва Эрон ташқи ишлар вазири хотираси учун бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши.
Иштирокчилар ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш, шунингдек, вазирлар “кенгашнинг ҳозирги ҳолати ва кейинги ривожланиш истиқболлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишади.

“Йиғилиш якуни бўйича ҳужжатларни имзолаш маросими ҳамда ШҲТ бош котиби Чжан Миннинг матбуот учун баёноти режалаштирилган”, — дейилади хабарда.

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация ҳам йиғилишида иштирок этмоқда. Аввалроқ Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан Остонада учрашув ўтказди.
Маълумот учун, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон киради. Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка.
2023 йил июль ойида Нью-Деҳлида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эрон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлди. У ерда Беларусь ташкилотга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлар тўғрисидаги меморандумни имзолади. Шу йилнинг июль ойида бўлиб ўтадиган саммитда Беларусь ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 4-5 май кунлари Ҳиндистоннинг Гоа штатида ШҲТ ташқи ишлар вазирининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, изчил тараққиётни қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа кўплаб масалаларни қамраб олган ШҲТнинг кенг кўламли кун тартиби кўриб чиқилган.