ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистонда Хитой ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари курсантларининг ҳарбий-касбий тайёргарлиги бўйича олимпиада бошланди, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги.
Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ўқув жараёнини таъминлаш базасида МДҲга аъзо давлатлар олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида “Ҳарбий-касбий тайёргарлик” йўналиши бўйича VIII халқаро олимпиаданинг финал босқичи бошланди.
Ўзбекистонда Хитой ва МДҲ давлатлари курсантларининг ҳарбий-касбий тайёргарлиги бўйича олимпиада бошланди
© Министерства обороны республики Узбекистан
Унда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан 6 та жамоа беллашмоқда.
Олимпиада иштирокчилари беш кун мобайнида “Тиббий тайёргарлик” “Ўқувда қийин – жангда осон”, “Кимёвий ҳимоя”, “Ориентирлаш”, “Халқаро гуманитар ҳуқуқ”, “Қуролсоз”, “Дуэл”, “Мерган”, “Армия биатлони”, “Йўлак” каби мусобақаларда ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказишади.
Ўзбекистонда Хитой ва МДҲ давлатлари курсантларининг ҳарбий-касбий тайёргарлиги бўйича олимпиада бошланди
© Министерства обороны республики Узбекистан
Қайд этилишича, беллашув олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг умумназарий ва умумкасбий тайёргарлиги асосини ташкил этувчи ўқув фанлари бўйича билим, кўникма ва малакаларини намойиш этиш билан биргаликда халқаро ҳарбий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Маълумот учун, ушбу халқаро олимпиаданинг ўтган йилги баҳслари якунига кўра, Ўзбекистон Қуролли кучлари академияси курсантлари фахрли 1-ўринга сазовор бўлган.