https://sputniknews.uz/20240520/uzbekistan-china-cis-kursant-olimpiada-43965293.html
Ўзбекистонда Хитой ва МДҲ давлатлари курсантлари ўртасида халқаро олимпиада бошланди
Ўзбекистонда Хитой ва МДҲ давлатлари курсантлари ўртасида халқаро олимпиада бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Республикада “Ҳарбий-касбий тайёргарлик” йўналиши бўйича VIII халқаро олимпиаданинг финал босқичи бошланди.
2024-05-20T16:29+0500
2024-05-20T16:29+0500
2024-05-20T16:29+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
мдҳ
ҳарбий
мудофаа вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/14/43964655_0:36:696:428_1920x0_80_0_0_fc3795efa0b034799a589daf9abac3ca.jpg
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистонда Хитой ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари курсантларининг ҳарбий-касбий тайёргарлиги бўйича олимпиада бошланди, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги.Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ўқув жараёнини таъминлаш базасида МДҲга аъзо давлатлар олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида “Ҳарбий-касбий тайёргарлик” йўналиши бўйича VIII халқаро олимпиаданинг финал босқичи бошланди.Унда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан 6 та жамоа беллашмоқда.Олимпиада иштирокчилари беш кун мобайнида “Тиббий тайёргарлик” “Ўқувда қийин – жангда осон”, “Кимёвий ҳимоя”, “Ориентирлаш”, “Халқаро гуманитар ҳуқуқ”, “Қуролсоз”, “Дуэл”, “Мерган”, “Армия биатлони”, “Йўлак” каби мусобақаларда ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказишади.Қайд этилишича, беллашув олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг умумназарий ва умумкасбий тайёргарлиги асосини ташкил этувчи ўқув фанлари бўйича билим, кўникма ва малакаларини намойиш этиш билан биргаликда халқаро ҳарбий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.Маълумот учун, ушбу халқаро олимпиаданинг ўтган йилги баҳслари якунига кўра, Ўзбекистон Қуролли кучлари академияси курсантлари фахрли 1-ўринга сазовор бўлган.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/14/43964655_39:0:658:464_1920x0_80_0_0_ba04331280c641bb29f2dde63f5ad88e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳарбий-касбий тайёргарлик йўналиши бўйича viii халқаро олимпиада ўзбекистон қуролли кучлари академияси мдҳ
ҳарбий-касбий тайёргарлик йўналиши бўйича viii халқаро олимпиада ўзбекистон қуролли кучлари академияси мдҳ
Ўзбекистонда Хитой ва МДҲ давлатлари курсантлари ўртасида халқаро олимпиада бошланди
Республикада “Ҳарбий-касбий тайёргарлик” йўналиши бўйича VIII халқаро олимпиаданинг финал босқичи бошланди.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистонда Хитой ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари курсантларининг ҳарбий-касбий тайёргарлиги бўйича олимпиада бошланди, дея хабар берди
Мудофаа вазирлиги. Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ўқув жараёнини таъминлаш базасида МДҲга аъзо давлатлар олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида “Ҳарбий-касбий тайёргарлик” йўналиши бўйича VIII халқаро олимпиаданинг финал босқичи бошланди.
Унда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан 6 та жамоа беллашмоқда.
Олимпиада иштирокчилари беш кун мобайнида “Тиббий тайёргарлик” “Ўқувда қийин – жангда осон”, “Кимёвий ҳимоя”, “Ориентирлаш”, “Халқаро гуманитар ҳуқуқ”, “Қуролсоз”, “Дуэл”, “Мерган”, “Армия биатлони”, “Йўлак” каби мусобақаларда ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказишади.
Қайд этилишича, беллашув олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг умумназарий ва умумкасбий тайёргарлиги асосини ташкил этувчи ўқув фанлари бўйича билим, кўникма ва малакаларини намойиш этиш билан биргаликда халқаро ҳарбий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Маълумот учун, ушбу халқаро олимпиаданинг ўтган йилги баҳслари якунига кўра, Ўзбекистон Қуролли кучлари академияси курсантлари фахрли 1-ўринга сазовор бўлган.