Ўзбекистон терма жамоаси “Константин Коротков хотира турнири”да биринчи ўринни эгаллади

Россиянинг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича “Константин Коротков хотира турнири” ўз якунига етди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Россияда ўтган бокс бўйича “Константин Коротков хотира турнири”да Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Хабаровск шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича “Константин Коротков хотира турнири” ўз якунига етди.
1 / 7
2 / 7
3 / 7
4 / 7
5 / 7
6 / 7
Узбекские боксеры завоевали 16 медалей на турнире памяти Константина Короткова по боксу.
7 / 7
Узбекские боксеры завоевали 16 медалей на турнире памяти Константина Короткова по боксу.
Ҳал қилувчи кун 16 нафар ўзбекистонлик боксчи олтин медаль учун жанг қилди.
Константин Коротков хотира турнири
“Қувонарлиси, якунда Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин ва 9 та кумуш медалини жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади”, — дейилади хабарда.
Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:
Олтин медал: -54 кг: Азиза Ёқубова, -54 кг: Ҳасанбой Дўсматов, -57 кг: Абдумалик Халоков, -67 кг: Руслан Абдуллаев, -71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев, -86 кг: Жасурбек Йўлдошев, +92 кг: Баҳодир Жалолов.
Кумуш медал: -50 кг: Робияхон Бахтиёрова, -66 кг: Дилфуза Бекова, -75 кг: Азиза Дайирбекова, -48 кг: Авазжон Йўлдошев, -54 кг: Шаҳзод Музаффаров, -60 кг: Дилшод Абдумуродов, -80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев, -92 кг: Мадияр Саидраҳимов, +92 кг: Лазизбек Мулложонов.
Бокс: Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида 22 та медалга эга чиқди