Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди

Вазирнинг таъкидлашича, Россия Ғарб билан мулоқотга, жумладан, хавфсизлик ва стратегик барқарорлик масалалари бўйича ҳамон очиқ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раиси Си Цзиньпин музокаралар чоғида Пекиннинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилишди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ташқи ва мудофаа сиёсати бўйича кенгашнинг XXXII ассамблеясида.
“Раис Си Цзиньпиннинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббуси Хитойга ташрифимиз чоғида делегациялар доирасидаги учрашувларда ҳам, етакчиларнинг кичик таркибдаги яккама-якка учрашувида ҳам муҳокама қилинди”, - деди у.
Вазирнинг таъкидлашича, Россия Ғарб билан мулоқотга, жумладан, хавфсизлик ва стратегик барқарорлик масалалари бўйича ҳамон очиқ.
“Аммо, биринчидан, кучли позициядан эмас, балки фақат тенг шароитларда ва бир-бирининг манфаатларини ҳурмат қилган ҳолда”, - дея таъкидлади Лавров.
Унга кўра, Россия учун иккинчи муҳим жиҳат шуки, мулоқот бугунги дунёда стратегик барқарорлик ва ҳарбий-сиёсий ландшафт соҳасида мавжуд бўлган муаммолар доирасида тўлиқ миқёсда олиб борилиши керак.
Путин 16-17 май кунлари давлат ташрифи билан Хитойга борди. Пекинда у Си Цзиньпин билан музокаралар олиб борди, шундан сўнг томонлар қўшма баёнотни имзолади. Россия раҳбарига кўра, Москва ва Пекин мустақил ташқи сиёсат олиб бормоқда ва янада адолатли ва демократик кўп қутбли дунё тартибини шакллантириш йўлида ҳамкорлик қилмоқда. Шунингдек, у хитойлик ҳамкасбига Украина инқирозини ҳал қилиш ташаббуси учун миннатдорлик билдирди.
Си Цзиньпин, ўз навбатида, Россия ва Хитой БМТнинг марказий роли бўлган халқаро муносабатлар тизимини ва халқаро ҳуқуққа асосланган жаҳон тартибини қатъий ҳимоя қилишини, кўп қутбли дунё ва иқтисодий глобаллашувга ёрдам беришини таъкидлади.
Ўз касбини севиш, жамоа бўлиб ишлаш — Путин Хитой талабаларига нима деди