ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. “Россия-Ислом олами: KazanForum-2024” доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида жойлашган “Tatkhimfarmpreparaty” АЖ фаолияти билан танишдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати хабар берди.
Представители Узбекистана посетили крупное российское фармацевтическое предприятие
© Торгово-промышленная палата Узбекистана
Танишув давомида импортни таҳлил қилган ҳолда ҳали ўзлаштирилмаган дори воситаларини ўзлаштириш, янги дори воситаларини ишлаб чиқариш, сифат ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, кооперация алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Корхона томонидан Ўзбекистонга инвестиция киритиш таклифи билдирилди ва яқин кунларда Ўзбекистонга ташриф ташкил этилиши маълум қилинди.
Представители Узбекистана посетили крупное российское фармацевтическое предприятие
© Торгово-промышленная палата Узбекистана
“Tatkhimfarmpreparaty” АЖ Россия Федерациясининг йирик фармацевтик корхонаси бўлиб, Ўзбекистонга 2022-2023 йилларда умумий қиймати 4,5 млн АҚШ доллари бўлган дори воситалари экспортини амалга оширган.
Қозон шаҳрида “Россия — Ислом олами: KazanForum” XV халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. 14-19 май кунлари бўлиб ўтаётган мазкур тадбирда 80 дан ортиқ давлатлардан 11 000 га яқин иштирокчи қатнашмоқда.
15 йилдан буён ўтказилиб келинаётган мазкур Форумнинг бу йилги асосий мавзуси “Ишонч ва ҳамкорлик” бўлиб, “KazanForum” бизнес дастури 12 та тематик йўналишни бирлаштиради: халқаро ҳамкорлик, иқтисодиёт, туризм, бизнес, фан ва технологиялар, ислом молияси ва инвестициялари, спорт, ҳалол саноат ва бошқалар.