ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин Пекиндаги музокаралардан сўнг ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларини чуқурлаштириш бўйича қўшма баёнот қабул қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков аввалроқ журналистларга маълум қилганидек, ҳужжат икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 75 йиллигига бағишланади.
Президент ёрдамчисининг сўзларига кўра, бу батафсил ҳужжат – 30 саҳифадан ортиқ, у "икки томонлама муносабатларимизнинг ўзига хос хусусиятини қайд этади, икки томонлама алоқаларнинг бутун мажмуасини ривожлантиришнинг кейинги йўлларини белгилаб беради, адолатли ва демократик дунё тартибини шакллантиришда Россия ва Хитойнинг этакчи ролини қайд этади".
Россия президенти 16-17 май кунлари давлат ташрифи билан Хитойда бўлади.