Татаристонда “Россия – Ислом олами: KazanForum” иқтисодий форуми иш бошлади

KazanForum бизнес дастурига кўра, бугун 10 дан ортиқ тадбирлар ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Бугун Қозонда “Россия – ислом олами: KazanForum” халқаро иқтисодий форуми ўз ишини бошлади, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тадбирнинг очилиш маросимида Татаристон Бош вазири Алексей Песошин иштирок этди. Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация ҳам "Ҳалол экспорт" халқаро форумининг асосий тадбирларида қатнашмоқда. Делегация вакилларини Татаристон Республикаси раиси Рустам Минниханов кутиб олди.
"Ислом олами ҳар доим Россия учун дунёдаги энг муҳим иқтисодий шериклардан бири бўлган ва шундай бўлиб қолади. Сўнгги йилларда ишбилармонлик алоқаларимиз изчил ривожланиб бормоқда”, — деди Песошин.
Форум дастуридан Россия, Ўзбекистон, ИҲТ давлатлари ва бошқа мамлакатлар экспертлари иштирокида 125 та мавзули сессия ўрин олган. Демак, "KazanForum" бизнес дастурига кўра, бугун 10 дан ортиқ тадбирлар ўтказилади.
Бугуннинг асосий воқеалари:
"Russia Halal Expo" кўргазмасининг очилиши;
Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг “Ислом олами билан ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш шароитида иқтисодий хавфсизлик кафолатлари ва таҳдидларни тўхтатиш” сессияси;
Россия Федерацияси Спорт вазирлигидан "Ислом ва спорт" сессияси;
Ислом молияси асослари курси;
“Замонавий дунё ва ИҲТ мамлакатларида ахборот соҳасини ўзгартиришнинг асосий тенденциялари” сессияси;
Иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Россия-Малайзия қўшма комиссияси доирасида туризм бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши”;
"Аёллар нигоҳи" трекининг сессияси;
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг "ИҲТ янги кўп қутбли дунёнинг маркази" сессияси;
“МДҲ, БРИКС, ШҲТ, ЕОИИ мамлакатларида замонавий ва анъанавий тиббиётни ривожлантириш стратегияси” маърузаси ва бошқалар.
Шунингдек, кўчмас мулк кўргазмасининг очилиши, ИҲТга аъзо давлатлар ёш тадбиркорлари форуми ва Ислом давлатларининг ёш ошпазлари халқаро турнири ҳам режалаштирилган.
Бугун Қозонда “Россия – Ислом олами: KazanForum” иқтисодий форуми бошланади — дастур