https://sputniknews.uz/20240514/kazanforum-russia-islom-olam-iqtisod-43863123.html
Бугун Қозонда “Россия – Ислом олами: KazanForum” иқтисодий форуми бошланади — дастур
Бугун Қозонда “Россия – Ислом олами: KazanForum” иқтисодий форуми бошланади — дастур
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳам халқаро иқтисодий форумда иштирок этади.
2024-05-14T10:49+0500
2024-05-14T10:49+0500
2024-05-14T10:49+0500
дунё янгиликлари
дунёда
россия
қозон
форум
россия — ислом олами: kazanforum
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/0d/43857719_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_63b269d4676a341c902f458b9aa8cf8e.jpg
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Бугун Қозонда “Россия – ислом олами: KazanForum” халқаро иқтисодий форуми бошланади, унинг дастури 12 та йўналиш бўйича 125 та мавзули сессияни ўз ичига олади, деб хабар қилмоқда форум ташкилотчилари.Форум 14-19 май кунлари "Казань Экспо" халқаро кўргазмалар марказида бўлиб ўтади. Форумнинг асосий мавзуси “Ишонч ва ҳамкорлик”дир, дейилади хабарда."KazanForum" бизнес дастури 12 та тематик йўналишни бирлаштиради: халқаро ҳамкорлик, иқтисодиёт, туризм, бизнес, фан ва технологиялар, ислом молияси ва инвестициялари, спорт, ҳалол саноат ва бошқалар.Дастур Россия ҳудудлари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари ва бошқа мамлакатлар экспертлари иштирокида 125 та мавзули сессияни ўз ичига олади.Форум доирасида, хусусан, “Россия – Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳининг адолатли кўп қутбли дунё тартиби ва хавфсиз ривожланиш, Ислом мамлакатлари савдо-саноат палаталари халқаро форуми ва Россия экспорт марказининг ҳамкорликда молиялаштириш бўйича эксперимент ўтказиш бўйича экспертлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.Ҳукуматлараро комиссияларнинг мажлислари ўтказилади. Делегатлар, жумладан, мультимодал транспорт коридорларини ривожлантириш, туризм, Россиянинг ҳалол маҳсулотлари экспорти, иқтисодий хавфсизлик, ҳамкорликни молиялаштириш, саноат, технологик, таълим ва маданий лойиҳаларга бағишланган сессияларда учрашади.Ялпи мажлис 17 май куни ўтказилиб, унда мутахассислар Россия ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари ўртасидаги турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама ва форум натижаларини сарҳисоб қилишади.Дастурдан, шунингдек, ИҲТ мамлакатлари ёш тадбиркорларининг Х Қозон форуми, ИҲТга аъзо мамлакатлар ёш дипломатлари форуми, стартаплар тақдимоти, ёш ошпазлар турнири ва бошқа тадбирлар ўрин олган.KazanForum доирасида Russia Halal Expo халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.Россия ва мусулмон давлатлари позициялари мос келади — МиннихановШунингдек, форум дастуридан "Modest Fashion Day" ҳам ўрин олган. Унда Россия, Миср, Индонезия, Малайзия, БАА, Сенегал, Франция ҳамда МДҲ мамлакатлари дизайнерлари ўз коллекцияларини тақдим этишади.Бундан тақшқари "Kazan Halal Market" халқаро савдо ярмаркаси ҳам ташкил этилади.Аввалроқ Татаристон сармояларни ривожлантириш агентлиги раҳбари Талия Минуллина май ойи бошида форумга 79 давлатдан деярли 11 минг иштирокчи рўйхатдан ўтгани ҳақида хабар берган эди. Унинг маълумотларига кўра, энг йирик делегациялар Миср, Индонезия, Қозоғистон, Ливия, Малайзия, Саудия Арабистони, Сенегал, Туркманистон ва Ўзбекистондан кутилмоқда.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон “Россия-Ислом дунёси: KazanForum” ХIV халқаро иқтисодий форумининг энг йирик иштирокчиларидан бирига айланган эди.
қозон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/0d/43857719_340:0:3071:2048_1920x0_80_0_0_d40db16136dadc744c0b06d3001a3777.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозон “россия – ислом олами: kazanforum” халқаро иқтисодий форуми
қозон “россия – ислом олами: kazanforum” халқаро иқтисодий форуми
Бугун Қозонда “Россия – Ислом олами: KazanForum” иқтисодий форуми бошланади — дастур
Ўзбекистон ҳам халқаро иқтисодий форумда иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Бугун Қозонда “Россия – ислом олами: KazanForum” халқаро иқтисодий форуми бошланади, унинг дастури 12 та йўналиш бўйича 125 та мавзули сессияни ўз ичига олади, деб хабар қилмоқда
форум ташкилотчилари. Форум 14-19 май кунлари "Казань Экспо" халқаро кўргазмалар марказида бўлиб ўтади. Форумнинг асосий мавзуси “Ишонч ва ҳамкорлик”дир, дейилади хабарда.
"KazanForum" бизнес дастури 12 та тематик йўналишни бирлаштиради: халқаро ҳамкорлик, иқтисодиёт, туризм, бизнес, фан ва технологиялар, ислом молияси ва инвестициялари, спорт, ҳалол саноат ва бошқалар.
Дастур Россия ҳудудлари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари ва бошқа мамлакатлар экспертлари иштирокида 125 та мавзули сессияни ўз ичига олади.
Форум доирасида, хусусан, “Россия – Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳининг адолатли кўп қутбли дунё тартиби ва хавфсиз ривожланиш, Ислом мамлакатлари савдо-саноат палаталари халқаро форуми ва Россия экспорт марказининг ҳамкорликда молиялаштириш бўйича эксперимент ўтказиш бўйича экспертлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.
Ҳукуматлараро комиссияларнинг мажлислари ўтказилади. Делегатлар, жумладан, мультимодал транспорт коридорларини ривожлантириш, туризм, Россиянинг ҳалол маҳсулотлари экспорти, иқтисодий хавфсизлик, ҳамкорликни молиялаштириш, саноат, технологик, таълим ва маданий лойиҳаларга бағишланган сессияларда учрашади.
Ялпи мажлис 17 май куни ўтказилиб, унда мутахассислар Россия ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари ўртасидаги турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама ва форум натижаларини сарҳисоб қилишади.
Дастурдан, шунингдек, ИҲТ мамлакатлари ёш тадбиркорларининг Х Қозон форуми, ИҲТга аъзо мамлакатлар ёш дипломатлари форуми, стартаплар тақдимоти, ёш ошпазлар турнири ва бошқа тадбирлар ўрин олган.
KazanForum доирасида Russia Halal Expo халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
Шунингдек, форум дастуридан "Modest Fashion Day" ҳам ўрин олган. Унда Россия, Миср, Индонезия, Малайзия, БАА, Сенегал, Франция ҳамда МДҲ мамлакатлари дизайнерлари ўз коллекцияларини тақдим этишади.
Бундан тақшқари "Kazan Halal Market" халқаро савдо ярмаркаси ҳам ташкил этилади.
Аввалроқ Татаристон сармояларни ривожлантириш агентлиги раҳбари Талия Минуллина май ойи бошида форумга 79 давлатдан деярли 11 минг иштирокчи рўйхатдан ўтгани ҳақида хабар берган эди. Унинг маълумотларига кўра, энг йирик делегациялар Миср, Индонезия, Қозоғистон, Ливия, Малайзия, Саудия Арабистони, Сенегал, Туркманистон ва Ўзбекистондан кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон “Россия-Ислом дунёси: KazanForum” ХIV халқаро иқтисодий форумининг энг йирик иштирокчиларидан бирига
айланган эди.