ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Бугун Қозонда “Россия – ислом олами: KazanForum” халқаро иқтисодий форуми бошланади, унинг дастури 12 та йўналиш бўйича 125 та мавзули сессияни ўз ичига олади, деб хабар қилмоқда форум ташкилотчилари.
Форум 14-19 май кунлари "Казань Экспо" халқаро кўргазмалар марказида бўлиб ўтади. Форумнинг асосий мавзуси “Ишонч ва ҳамкорлик”дир, дейилади хабарда.
"KazanForum" бизнес дастури 12 та тематик йўналишни бирлаштиради: халқаро ҳамкорлик, иқтисодиёт, туризм, бизнес, фан ва технологиялар, ислом молияси ва инвестициялари, спорт, ҳалол саноат ва бошқалар.
Дастур Россия ҳудудлари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари ва бошқа мамлакатлар экспертлари иштирокида 125 та мавзули сессияни ўз ичига олади.
“Россия – ислом олами: KazanForum” халқаро иқтисодий форуми
© Фотохост-агентство "РИА Новости"
/ Форум доирасида, хусусан, “Россия – Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳининг адолатли кўп қутбли дунё тартиби ва хавфсиз ривожланиш, Ислом мамлакатлари савдо-саноат палаталари халқаро форуми ва Россия экспорт марказининг ҳамкорликда молиялаштириш бўйича эксперимент ўтказиш бўйича экспертлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.
Ҳукуматлараро комиссияларнинг мажлислари ўтказилади. Делегатлар, жумладан, мультимодал транспорт коридорларини ривожлантириш, туризм, Россиянинг ҳалол маҳсулотлари экспорти, иқтисодий хавфсизлик, ҳамкорликни молиялаштириш, саноат, технологик, таълим ва маданий лойиҳаларга бағишланган сессияларда учрашади.
Ялпи мажлис 17 май куни ўтказилиб, унда мутахассислар Россия ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари ўртасидаги турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама ва форум натижаларини сарҳисоб қилишади.
Дастурдан, шунингдек, ИҲТ мамлакатлари ёш тадбиркорларининг Х Қозон форуми, ИҲТга аъзо мамлакатлар ёш дипломатлари форуми, стартаплар тақдимоти, ёш ошпазлар турнири ва бошқа тадбирлар ўрин олган.
KazanForum доирасида Russia Halal Expo халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
Шунингдек, форум дастуридан "Modest Fashion Day" ҳам ўрин олган. Унда Россия, Миср, Индонезия, Малайзия, БАА, Сенегал, Франция ҳамда МДҲ мамлакатлари дизайнерлари ўз коллекцияларини тақдим этишади.
Бундан тақшқари "Kazan Halal Market" халқаро савдо ярмаркаси ҳам ташкил этилади.
Аввалроқ Татаристон сармояларни ривожлантириш агентлиги раҳбари Талия Минуллина май ойи бошида форумга 79 давлатдан деярли 11 минг иштирокчи рўйхатдан ўтгани ҳақида хабар берган эди. Унинг маълумотларига кўра, энг йирик делегациялар Миср, Индонезия, Қозоғистон, Ливия, Малайзия, Саудия Арабистони, Сенегал, Туркманистон ва Ўзбекистондан кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон “Россия-Ислом дунёси: KazanForum” ХIV халқаро иқтисодий форумининг энг йирик иштирокчиларидан бирига айланган эди.