Бошқирдистон учун Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик қилиш осон — Радий Хабиров

Радий Хабировнинг фикрича, Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик кенг имкониятларни очиб беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Бошқирдистон ҳукумати учун Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик қилиш осон. Бу ҳақда Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров Уфада ўтказилаётган "Валдай" халқаро мунозара клубининг IV Марказий Осиё конференциясида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров Бошқирдистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги қўшма лойиҳаларда томонлар имтиёзли шартлар ва шаффоф қоидалар асосида иш юритишини айтди. Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик кенг имкониятлар яратишини таъкидлади.
“Қозоғистон билан ҳамкорликни оладиган бўлсак, бизни нефть қазиб олиш ва нефтни қайта ишлаш билан боғлиқ барча ишлар қизиқтиради. Агар Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлсак, бизни ёғочни қайта ишлаш лойиҳалари, енгил саноат ва қишлоқ хўжалиги қизиқтиради", — деди Хабиров.
Унинг қайд этишича, барча мамлакатлар хилма-хил, шунинг иқтисодиётга сармоя киритиш учун кенг танлов мавжуд.
"Ҳозир муҳим жиҳат шундаки, биз узоқ вақтдан буён нафақат товар айирбошлаш, балки саноат кооперацияси ҳақида ҳам гапирмоқдамиз. Шу сабабли, ривожланиш босқичида ва амалга ошириш босқичида саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни назарда тутувчи бир қатор қўшма корхоналар мавжуд бўлиб, улар биз Қозоғистонда маҳаллийлаштирилганимиз каби Бошқирдистонда маҳаллийлаштирилади. Ҳамма жойда биз имтиёзли меъёрлар ва шарт-шароитларни топамиз, бизнес учун иқтисодий ва сиёсий барқарорлик доимо муҳимдир. Бузилмайдиган аниқ қоидалар. Бундай шароитларни марказий осиёлик ҳамкасбларимиз билан муносабатларимизда кўрмоқдамиз”, — деди Хабиров.
Унинг қайд этишича, Бошқирдистон ҳукумати учун Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик қилиш осон.
“Биринчи навбатда, давлат раҳбарларининг биз билан ишлаш, Россия билан ҳамкорлик қилиш истаги бор. Бир қатор ҳуқуқий нормалар ва институтлар мавжуд. Шунингдек, албатта, биринчи навбатда, бу иқтисодий тузилманинг ўзаро манфаатли бирикмалари. Шу билан бирга, биз бошқа кўрсаткичлар бўйича ҳам жуда яқинмиз: гуманитар, ижтимоий, диний, маданий. Шу сабабли, бизнинг фаолиятимиз соҳасида ушбу муносабатларни ўрнатиш жуда муҳимдир", — дея қайд этди у.
Унинг қўшимча қилишича, мамлакат ҳудудларининг, хусусан, Россия Федерациясининг Марказий Осиё республикаларига жуда чуқур кириб боради.
Маълумот учун, 14-15 май кунлари "Валдай" халқаро мунозара клуби Уфа шаҳрида “Россия ва Марказий Осиё: ўзгарувчан дунё воқелигида тараққиёт ва хавфсизлик” мавзусида IV Марказий Осиё конференциясини ўтказмоқда. Анжуманда Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан экспертлар иштирок этмоқда.