ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистон 2025 йилда кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 10 миллион тоннага етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимотида маълум қилинди.
Қайд этилишича, республикадаги кўмир захиралари қарийб 2 миллиард тоннани ташкил этади.
Шавкат Мирзиёев кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“2016 йилда бу кўрсаткич йилига 4 миллион тоннадан кам бўлган бўлса, 2023 йилда 6 миллион 550 минг тоннага етди”, — дейилади хабарда.
Ўтган йили тадбиркорлар томонидан 369 минг тонна кўмир қазиб чиқарилди.
Шавкат Мирзиёев кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Бу йил кўмир қазиб чиқариш 8 миллион тоннага етказилади. Шундан 900 минг тоннаси тадбиркорлар томонидан олинади. “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятида йилига 500 минг тонна кўмирни бойитиш ускунаси ишга туширилади”, — дея қайд этилган хабарда.
Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги тўртта майдонда геология ишлари олиб борилмоқда ва келгуси йилда қазиб чиқаришга йўналтирилади.
Шавкат Мирзиёев кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Илғор хорижий тажрибани қўллаган ҳолда кўмир қатламларини баҳолаш ва бурғилаш ишлари давом эттирилмоқда. Буларнинг натижасида 2025 йилда кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 10 миллион тоннага етказиш режалаштирилган”, — дея таъкидланди тақдимотда.