Ўзбекистон кўмир қазиб чиқариш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишУгольный разрез. Архивное фото
Угольный разрез. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2024
Oбуна бўлиш
Президентга геология соҳасидаги натижалар ва режалар бўйича ахборот берилди.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистонда кўмир қазиб чиқариш ҳажми 22 фоизга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган геология соҳасида қилинган ишлар ва келгуси режаларга оид тақдимотда маълум қилинди.
Айтилишича, сўнгги йилларда геология соҳасига йилига 1 триллион сўмдан маблағ ажратилиб, зарур шароитлар яратилмоқда. Бунинг натижасида 31 минг квадрат километр янги ҳудудлар ўрганилди.
Хусусий сектор учун яратилган имкониятлар эвазига норуда конларга инвесторлар жалб қилинди. Ҳозирда соҳада 1 миллиард 700 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Лекин соҳада ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўп. Конлар ва уларни ўзлаштириш кўламини кенгайтириш мумкин.
© Пресс-служба президента УзбекистанаДоложено о результатах и планах в сфере геологии
Доложено о результатах и планах в сфере геологии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2024

“Маррани катта олиб, геология-қидирув ишларини кенгайтириш, аниқланган захираларни самарали ўзлаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Соҳага хорижий технологиялар ва инвестициялар жалб қилишни давом эттириш, бу орқали геологик қидирувлар ва қазиб олиш натижадорлигини ошириш вазифалари қўйилди”, — дейилади хабарда.

Аҳоли, ижтимоий соҳа ва саноат тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиқиб, кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 22 фоизга ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Илғор хорижий тажриба асосида, бойитиш чиқиндиларини қайта ишлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди.
Янгиликлар лентаси
0