ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Франция Украинага қўшин киритилиши мумкинлиги ҳақида баёнотлар бераётганда ишончли кўриниши керак. Бу ҳақда республика президенти Эммануэл Макрон маълум қилди, деб ёзмоқда Sputnik радиоси.
Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеода у интернет фойдаланувчисининг “Биз жанг қиламизми?” деган саволига жавоб берди.
“Украинада келажагимиз ва хавфсизлигимиз хавф остида... Шунинг учун биз украиналикларга кўпроқ ускуналар етказиб беришимиз керак, лекин агар руслар ҳаддан ташқари узоққа кетса, биз ҳам қайсидир вақтда айтишимиз керак: биз ҳаммамиз европаликлармиз. Шундай қилиб – йўқ, мен бор кучим билан умид қиламанки, биз жанг қилишимиз шарт бўлмайди. Йўқ, Франция ҳарбий эмас, балки тинч кучдир. Аммо ҳа, агар биз тинчликни хоҳласак, уни ҳимоя қилишимиз керак. Шунинг учун биз ўзимизни қуроллантиришимиз ва рақибларимизга ишонч билан айтишимиз керак: “Агар сиз ҳаддан ташқари узоққа бориб, бизнинг манфаатларимиз, ўз хавфсизлигимизни хавф остига қўйсангиз, унда биз аралашувни истисно этмаймиз”, — дея Макроннинг сўзларини келтиради "Le Figaro" газетаси.
Қайд этилишича, Франция раҳбари россиялик қўшинларнинг Харков яқинидаги сўнгги муваффақиятига изоҳ бермаган.