ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. НАТО ҳозир заиф ва Украина можаросидан кейин альянс тақдирига ҳавас қилиб бўлмайдиган бўлиши мумкин, деди Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси Дуглас Макгрегор Judging Freedom эфирида.
“НАТО можародан омон қолмайди ва пастга тушади”, - деди у.
Ҳозир иттифоқ ҳар қачонгидан ҳам кучсизроқ ва буни қуроллар билан яширишга ҳаракат қилмоқда, деб ҳисоблайди эксперт. Унга кўра, Россия буни жуда яхши тушунади.
Россия НАТОнинг Москвага нисбатан тажовузкор йўналишини бир неча бор таъкидлаган. Блок постсовет майдонига кенгайиш ва қарама-қаршиликка қаратилган. Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Шимолий Атлантика альянсининг бундай сиёсати минтақага каттароқ хавфсизлик олиб кела олмайди.